Биринчи президент Ислом Каримовнинг набиралари 8 йил деганда Тошкентда учрашишди (видео)

0

 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг невараси, Лола Каримова-Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева Тошкентга келди. Бу ҳақида у ўзининг Инстаграмъдаги саҳифасида маълум қилган. Унинг саҳифасига қўйилган сториесъда Марям Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовадан невараси Имон Каримова билан учрашганини кўриш мумкин.

Видеога қолдирган изоҳда Марям улар ниҳоят 8 йилдан кейин учрашишганини ёзади. Маълумот учун Марям Тиллаева АҚШда истиқомат қилади. 2021 йилнинг апрелида у россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан.

Шунингдек, куни кеча Имон Каримова Истаграмъдаги саҳифасида илк марта севган йигитининг суратини эълон қилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

20 − eleven =