ФБР бу одамни 45 йил излаган, аммо топа олмаган…

0

1971 йилнинг 24 ноябрида самолёт бортига бир киши кўтарилди. У дераза ёнидан банд қилинган ўз ўрнини эгаллайди ва бурбон буюртма қилади. Парвоз ўртасида эса у стюардессадан самолёт командири учун хат бериб юборади. Бир соатдан кейин ўша эркак нақд 200 000$ пулни қўлга киритади ва самолётни тарк этади.

Хатда нима ёзилганди?

«Портфелимда бомба бор. Агар керак деб билсам, ундан фойдаланаман. Сизнинг самолётингиз ўғирлаб бўлинган». Хатда яна 200 000$ ва 4 та парашют ҳам берилиши талаб қилинганди. Шунингдек, пул билан парашютлар талабга мос келмаса, портлатиб юбориш билан самолётга зарар етказиш кўрсатмалари мавжуд эди. Самолёт қўнгач, у йўловчиларни қўйиб юборади. Ёқилғи қуйиш тугагач, Купер учувчига учишга рухсат беради. У дум эшигини очади ва самолётдан сакраб, қочиб қолади. Шундан бери уни бошқа ҳеч ким кўрмаган. Купер тушиши керак бўлган ҳудудда олиб борилган изланишлар натижа бермайди…

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here