«Уммон»нинг собиқ аъзоси Шоҳруҳ шоу-бизнесга қайтди

0

«Уммон» гуруҳи собиқ вакили Шоҳруҳ Исамуҳаммедов шоубизнесга қайтгани тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Қайд этилишича, Шоҳруҳ санъатга қайтмаган. Собиқ «Уммон»чининг кейинги режалари ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ.

Маълумот ўрнида, 14 январь куни Instagram’даги бир нечта саҳифалар Шоҳруҳнинг шоубизнесга қайтганини эълон қилганди. Бунга хонанданинг расмий саҳифасида Юсуф исмини Уммонга ўзгартиргани сабаб бўлган. Шунингдек, Шоҳруҳ 14 январь куни Instagram саҳифасини ёпиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ (Уммон) 2021 йилнинг 30 декабрь куни «Тавба» номли таронасини тақдим қилганди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси муаллифи — Конста (Шариф Абдуллаев).

Бундан аввал Шоҳруҳ «Набий Аллаҳ» таронасига ишланган клип премьерасини тақдим қилганди. Аммо кейинчалик ушбу видеклип YouTube’дан ўчирилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here