«Реал» ва «Барселона» президентлари ўзаро “кўз олайтирмаслик тўғрисида” келишувга эришишди

0

Мадрид ва Каталония клублари ўзаро муносабатлар ўрнатдилар.

Марсаънинг сўзларига кўра, клуб президентлари Флорентино Перес ва Жоан Лапорта  “кўз олайтирмаслик тўғрисида” шартнома имзолаган, унга кўра улар бир-бирининг ўйинчилари билан музокаралар ўтказмайди.

Келтирилишича, функционерлар шартномани узайтириш бўйича музокараларда рақиб манфаатидан аргумент сифатида фойдаланиладиган вазиятнинг олдини олиш учун рақиб клуб футболчиларини “йўлдан урмасликка” оғзаки келишиб олдилар.

Ўз навбатида мазкур келишув истисно тариқасида шартнома муддати тугайдиган футболчиларга амал қилмайди. Бироқ ёшлар жамоалари футболчиларига нисбатан ҳам шундай келишувга эришилган.

Қайд этилишича, Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги ўзаро ўйин куни ОАВ каталонияликлар ҳимоячиси Роналд Араухога Мадриднинг «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида ёзган эди. Лапорта айнан шу масалада Пересга мурожаат қилган, лекин Флорентино бу маълумотни рад этган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

18 − 9 =