«Ўзгидромет» 12 февраль куни А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, шу куни довон ҳудудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.