“Ҳиндистонда ҳижобни таъқиқлаш диний эркинликни бузади” – АҚШ

0

АҚШ расмийси Ҳиндистоннинг Картанака штатидаги мактаблар ва коллежларда ҳижоб кийишга қарши қўлланаётган таъқиқларга ўз хавотирини билдирди.

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича махсус элчиси Рашад Ҳусайн 11 феврал куни Twitter’даги саҳифасида Ҳиндистонда ҳижоб кийишга қарши қўлланаётган бир қатор чоралар аёллар ва қизларга жиддий хавф солиши мумкинлигини ёзган.

“Диний эркинлик – диний кийимларни танлаш имкониятини ўз ичига олади. Картана штати ҳижобни кийиш ёки киймасликни белгилаши керак эмас. Мактабларда ҳижоб кийишга қарши қўлланаётган чекловлар диний эркинликни бузади.

Таъкидланишича, 12 феврал, шанба куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ушбу вазият бўйича “асосли изоҳлар”га жавоб бериб, ишни судда кўриб чиқаётганини айтган.

“Бизнинг конституциявий асосларимиз ва механизмларимиз – демократик руҳимиз ҳамда сиёсий масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қиладиган контексдир. Шунингдек, мамлакат ички масалалари бўйича асосли изоҳлар қабул қилинмайди”, дейди Ҳиндистон вазирлигининг расмий вакили Ариндам Багчи.

Ўтган ой мамлакатда бир гуруҳ мусулмон талабалари томонидан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бунга сабаб коллежларга ҳижобли аёллар ва қизларни кириши таъқиқлангани бўлган. Кейинчалик, Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам диний кийимнинг таъқиқланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилган.

Қайд этилишича, Нобел мукофоти лауреате Малала Юсуфзайни ҳинд раҳбарларини можароларни тўхтатишга чақиргган. “Коллеж бизни ўқиш ёки ҳижобни танлашга мажбур қилади”, дея ёзган Малала Юсуфзайни.

Франция терма жамоаси футболчиси Пол Погба ҳам Картана штатидаги мусулмон аёлларга нисбатан кўрилаётган чораларга ташвишли муносабат билдирган.

Жорий йил Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Бҳартия жаната партияси бошчилигида “тенглик, яхлитлик ва жамоат тартибини бузган диний кийимларни” кийишни таъқиқлаган.

Келтирилишича, 14 феврал куни ҳукумат коллегияси томонидан мактаб ва коллежларда ўқувчиларни синфхоналарда ҳижобда ўтиришига тўсқинлик қилиш бўйича суд иши кўриб чиқилади. Шу билан бирга, суд талабаларни коллежларда ҳижоб киймасликка чақириши мумкин.

Фаолларнинг таъкидлашича, ҳижобни таъқиқлаш БЖПнинг мусулмонларга қарши дастурининг бир қисмидир ва Ҳиндистон конституциясига зиддир. Мамлакат бош вазири Моди ҳокимиятга келиши билан, мусулмонларга қарши ҳужумлар кучайган. Хусусан, мусулмон талабалари коллеждаги бу чекловларни кўриб ҳайратга тушганини айтишди. Чунки, шу пайтгача, улар ҳижобда олийгоҳларда таълим олишига рухат берилган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

18 + 10 =